Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бизнинг асосий бурчимиздир

Бугун Нуробод туманида фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш, табиий ва  техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Бундан асосий кўзланган мақсад, жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари Нуробод туманида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари  ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ўқув машқи юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш, жабрланган аҳолини эвакуация қилиш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича билим малакаларни ошириш, ҳамкорликдаги ҳаракатларини янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган. 

Нуробод тумани ўзининг маҳаллий шароитлари, географик жойлашуви ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида кўплаб ийин, масъулиятли вазиятларни бошдан кечирди.

Ўтказиладиган ўқув машқининг мақсад ва вазифаларини қўллаб қувватлаб, машғулотларнинг сифатли ва мукаммал бажарилиши бизнинг тайёргарлик даражамиз ҳамда малакаларимизни оширишда муҳим ахамият касб эади.

 

 

Ориф ДЖУМАЕВ,

Нуробод тумани ФВБ бошлиғи катта лейтенанти

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM