Нурободда 328 та эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули берилди

Мамлакатимизда пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари доимий амалга ошириб келинмоқда.

Бугун Нуробод туманида истиқомат қилувчи 1-секторда 68 та, 2-секторда 85 та, 3-секторда 80 та ва 4-секторда 95 та жами 328 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан жами 328 миллион сўм моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уларни яшаш шароитларини ўрганиб, яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити билан муборакбод этди.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM