Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши раисининг байрам табриги

Ассалому алайкум азиз ёшлар!

Бугун Сизларни ҳақиқий байрамингиз бўлган “30-июнь - Ёшлар куни” билан чин қалбимдан табриклайман. Мамлакатимизнинг эртанги куни Сиз азиз билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларимизни қўлида. Бу йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганлигига 3 йил тўлди. Бу қисқа вақт мобайнида ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, уларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилди. Ёшлар учун кенг имкониятлар эшиги очилди, уларни кўплаб орзу истаклари руёбга чиқди. Бугун халқимизнинг бошига келган синовли кунларда ушбу байрамни тантанали нишонламаётган бўлсакда, келгусида ҳали сизлар билан юзлаб байрам ва тадбирларни ўтказамиз.

Унутманг - “Ёшлар – бугунги ва эртанги кунимизнинг эгаларидир” - деган эди Президентимиз.

Биз бирлашиб - катта кучмиз, биз биргамиз! Ёшлар куни муборак, дўстлар!

 

Асомиддин Зиятов.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши раиси

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM