Тарихий-маданий обидалар
Араб ота мақбараси XI-аср
Араб ота мақбараси Самарқанд вилояти Нуробод тумани Араб ота маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Араб ота мақбараси XI-асрига оид, мақбара пештоқида сақланиб қолган Қуфий ёзувидан аниқланишича меъморий ёдгорлик Бухоро Сомонийлар сулоласидан бўлмиш Нух Ибн Мансур (977-997) ҳукмронлик даврида қурган. Араб ота мақбараси давлат муҳофазасига олинган.