Нурободда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” нишонланди
Wed, 13/01/2021 - 12:10Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Нуробод туманида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.
Дастлаб, ҳарбий хизматчи аскар ва зобитларнинг туман марказий кўчалари бўйлаб тантанали марши бўлиб ўтди.
Туман марказий майдонида концерт дастурлари, кўргазмали спорт ўйинлари ташкил этилиб, ҳарбий қурол-аслаҳалар намойишида юртимиз мудофаа салоҳияти ҳақида ҳарбий ўқув-машғулот раҳбарлари иштирокчиларга маълумот беришди.
Шунингдек, тумандаги 36184-ҳарбий қисм хизматчилари томонидан намойиш этилган жанговор ҳаракатлар, кўргазмали чиқишлар иштирокчилар олқиши билан кутиб олинди.
Мудофаа тизимларимизда хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳи туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.