Нуробод туманида еттита янги мактаб филиалларининг биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Нуробод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли еттита мактабларнинг эски филиаллари янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

         Фойдаланишга топширилган Нуробод туманининг Сазағон, Сарикул, Омандара, Қурғонча, Нурафшон, Дустлик маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 11, 17, 21, 49, 58, 66 ва 60-умумий ўрта таълим мактаб филиаллари жами 340 ўринга мўлжалланган бўлиб, хоналар ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

         Ушбу еттита филиалларнинг қурилиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 358 млн. сўм маблағлар сарфланди.

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM