ҚҚСНИ 15%ГАЧА КАМАЙТИРИШМОҚЧИ

Янги Солиқ кодекси лойиҳасида харид қилинган асосий воситалар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга ўтказиш тартиби назарда тутилган (амалдаги тенг улушларда 12-36 ой давомида ҳисобга олиш тартиби ўрнига).

 Ҳисобланган солиқ миқдори бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда ортиқча миқдордаги ҚҚС миқдорини қоплаш ҳуқуқи барча солиқ тўловчиларга тақдим этилади (бугунги кунда - фақат экспорт қилувчиларга).

 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚСнинг 5 фоизга камайтирилиши Давлат бюджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга ёки ЯИМга нисбатан 2%га камайишига олиб келади.

 Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент ҚҚС ставкасини камайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

 

 

 

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM