Нуробод тумани Улус МФЙда "Обод қишлоқ" дастури бўйича ишлар бошланди

2019 йил 10 март куни Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров раҳбарлигида, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда. Нуробод иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида Улус маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Обод қишлоқ” дастурига ушбу маҳалла киритилганлиги айтиб ўтилди ва аҳолини таклифлари эшитилиб, штаблар ташкил этилди, ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди ва бугундан ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM