Бугун қуйи палатада «Ҳукумат соати» бўлиб ўтади. У тўғридан-тўғри эфирга узатилади

 Жорий йилнинг 4 май куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари «Жойларда барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда мактаб қурилишини инобатга олиш ҳамда янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги масалани муҳокама қилади.Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Ботир Зокиров ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовлар жавоб беради.

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM