“Эзгу ният юксалиш” психологик марказининг малакали психологи Д.Эшмуродова хотин-қизларга психологик тренинг ўтиб берди

Бугун Нуробод туманидаги  18 сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман хотин-қизлар масалалари бўйича маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи томонидан туман хотин-қизларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги 1, 2 ва 61 умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи қизлари ҳамда хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбир давомида “Эзгу ният юксалиш” психологик марказининг малакали психологи Д.Эшмуродова томонидан йиғилганларга орзу, мақсадларнинг амалга ошиши, инсонни ўзига бўлган ишончини ошириш мавзуларида тренинг дарслари ўтказилди.

Тренинг давомида ўтказилган машқ ва вазифалар иштирокчиларда ўзига бўлган ишончни янада оиширишга хизмат қилади.

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM