Нуробод туманида "Ёшлар маркази" ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи якунлари бўйича йиғилиш баёнида белгиланишича, жорий йил якунига қадар Нуробод, Қўшработ ва Пахтачи туманларида “Ёшлар маркази” ташкил этилади. Бу масканлар замон талаблари асосида жиҳозлаб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилади. Ушбу масканни ташкил этиш бўйича Нуробод тумани ҳокимининг "Нуробод туманида "Ёшлар маркази" биносини қуриш учун ер майдони ажратиш ва қурилишга рухсат бериш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. (Қарор нусхасини юклаб олиш PDF форматда 948 кб).
Шунингдек, бу йил Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ёшларнинг интеллектуал билимларини янада ошириш мақсадида “ID markaz” ташкил этиш режалаштирилган.

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM