Қарор лойиҳа

                                                                                             

                                                                                                       ЛОЙИҲА

НУРОБОД ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2019 йил «_____»_________                                                                                      Нуробод  шаҳри

 

Нуробод туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари,  устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.

Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда)га асосан вилоят «Давтехназорат» инспекциясининг 2019 йил 10 январдаги № 12-1/20 сонли қабул қилинган буйруғини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1.Туман ҳудудида жойлашган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мажбурий  техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори М.Уруновга:   

мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгиларини ҳақиқатдан мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини  кўриш;

машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;

    ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.         

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.   

5.Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.                      

Туман ҳокими                                                          Ф.Заиров

 

 

 

                                                                                                                1-илова

Техник кўрикдан ўтказиш  комиссияси

Т А Р К И Б И

    1. М. Урунов            - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хафсизлиги таъминланиши  устидан  назорат қилиш инспекцияси Нуробод туман булими    

    2. М. Бойназаров      - Туман “Агросервис” МТП МЧЖ директори гурух  аъзоси

    3. Ж.Туюнов             Туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори

 

    4. Барча хўжалик ташкилот мухандислари гурух аъзолари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM