А.Дусмуродовнинг функционал вазифалари

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва вилоят ҳамда туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди.

Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш
чора-тадбирларини кўради.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишда амалий ёрдам беради.

Деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади.

Ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш чораларини кўради.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

тасарруфидаги бўлим ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

балиқчилик, сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссияси

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

тумандаги “Саройқўрғон” ўрмон хўжалиги;

туман ветеринария бўлими;

туман “Агропилла” МЧЖ;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши;

туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими;

туман “Агросервис” МТП МЧЖ;

туман ирригация бўлими;

туман “Агрокимёхимоя” филиали;

“Нуробод” дон қабул қилиш манзилгоҳи;

“Нурободнефтбаза” УК;

туман давлат нав синаш участкаси;

туман ўсимликлар карантини инспекцияси;

тумандаги чорвачиликка ихтисослашган МЧЖлар;

тумандаги ММТПлар ва барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM