Давра сўҳбати ўтказилди

Бугун Нуробод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Махаммадиева ҳамда туман ФҲДЁ бўлими ҳодимлари ва хотин-қизлар иштирокида “Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра сўҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатида ёш оилалар ва уларнинг ота оналари иштирок этишиб, уларга оила муқаддаслиги, қайнона ва келин ўртасидаги муомала маданияти ва оила тинч бўлса - жамиятимиз тинч бўлишлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ёш оилаларга никоҳ гувоҳномалари топширилди.

 

Бундан ташқари давра суҳбатида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш учун ҳозирда маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб хотин-қизларнинг муаммолари аниқланаётганлиги ва ушбу дафтарга қандай хотин-қизлар киритилиши кераклиги тўғрисида маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

 

2015-2022 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM