Заиров Фахриддин Абсаламович

Нуробод тумани ҳокими

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1963 йил 26 майда Самарқанд вилоятида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Самарқанд шаҳар 22-сон автосарой акциядорлик жамияти механиглигидан бошлаган, кўп вақт ўтмасдан ушбу автосарой акциядорлик жамиятида автосаф бошлиғи, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган.

1999-2001 йилларда “Самарқандтранс” давлат акциядорлик бирлашмаси бош директори ўринбосари. 2001-2002 йилларда Самарқанд шаҳар 2509-сон автокорхона бошлиғи. 2002-2002 йилларда “Самарқандтранс” автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси бош директори. 2002-2004 йилларда Самарқанд шаҳар Боғишамол тумани ҳокими. 2004-2004 йилларда Самарқанд вилояти товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси. 2004-2010 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи. 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси. 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ўрта-махсус касб ҳунар таълими маркази ҳузуридаги ахборот методик хизмати ахборот методик таъминлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

2017 йилдан буён Нуробод тумани ҳокими.

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM