Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов, туман ҳокими Ф.Заиров ва тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Сойипова Норсулув Рахимовна Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди.

 

Н.Сойипова 1979 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, маълумоти олий - ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

 

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Самарқанд тумани прокуратурасида бошлаб, 2019 йилдан буён Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

 

Эслатиб ўтамиз, Н.Сойипова айни вақтда Самарқанд вилоятидаги ягона аёл туман прокурори ҳисобланади.

 

Н.Сойипованинг келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM