Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини мазмун-моҳияти ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM